26.06.2020 237

“Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” ташаббуси доирасида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди


2020 йил 25 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгашининг фаоллар залида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Бизнес-Омбудсман, Савдо-саноат палатаси,  “Konrad Adenauer Stiftung” фонди вакили иштирокида “Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” ташаббуси доирасида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушрашувда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари-Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурхонов, Бизнес-Омбудсман Дилмурод Касимов, “Konrad Adenauer Stiftung” фонди вакили Ронни Хайн ва Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Жаҳонгир Мамаджановлар нутқ сўзладилар.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратилаётганлигини, яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилаётганини, тадбиркорлар тараққиётнинг етакчи кучига айланиб, уларни ривожланиши учун барча шароитлар яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ж.Мамаджанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4399 сонли қарорига мувофиқ, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 та тадбиркорликка ўқитиш “Бизнес-инкубатор” марказлари ташкил этилаётганини, ушбу “Бизнес-инкубатор марказларининг асосий мақсади, Фарғона водийсида янги фаолият бошлаётган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш жойларини яратишга кўмак беришдан иборат эканлигини айтиб ўтди.

ССП Ахборот-хизмати