01.07.2020 525

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашувчанлиги ва барқарорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида, Япония Хукумати Гранти асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва агрокластерларига техник ёрдам кўрсатиш бўйича (грант маблағлари асосида)

БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАР ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Танловнинг хар бир ғолибига ажратиладиган грант маблағлари суммаси (техник ёрдам миқдори) 40 000 (қирқ минг) АҚШ долларига тенг бўлади.

Мазкур танловнинг ва грантлар ажратилишининг асосий мақсади қишлоқ хўжалик кооперативлари ва агрокластерларига, шунингдек, ахолининг химоясиз қатламларига аёллар, ёшлар ва кичик фермерлар орасида ишга жойлашиш ва даромад топиш имкониятларини ошириш орқали “COVID-19” пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатишга кўмаклашишдан иборат.

Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш.

Қўшимча маълумот учун: Тоштемиров Бахтиёр, Тел.(90) 302-57-40

ССП Ахборот-хизмати