12.07.2016 1245

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ДИҚҚАТИГА!


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш, тармоқдаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан республикамизда фаолият олиб бораётган фармацевтика корхоналари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини Палатага билдиришларини сўраймиз:

- “Фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси аҳволи ва ундаги мавжуд муаммолар;

- республикамизда дори воситаларини ишлаб чиқаришда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар;

- дори воситаларини ишлаб чиқаришда маҳсулот сифатини яхшилаш ва дори воситалари сифатини назорат қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар;

- чет элдан импорт қилинаётган дори воситаларига нархларни кескин ошишини олдини олиш ҳамда маҳаллий дори воситаларининг рақобатқодирлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар;

- дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар.

Ушбу масала бўйича тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини иловага мувофиқ жадвал асосида Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими g.usmanov@chamber.uz электрон манзилига 2016 йил 15 июлга қадар тақдим этишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг +99871 150-91-69 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.