06.07.2020 224

Тошкент вилояти Янгийўл шахар ТКМ ва Бош вазир кабулхонаси билан биргаликда махаллаларда жойлашган тадбиркорлар муаммолари ўрганилди.


2020 йил 30 июнь, 1 июль кунлари ССП Тошкент вилоят Янгийўл шаҳар ТКМ ва Ҳунармандлар уюшмаси шаҳар бўлими ҳамда Бош вазир қабулхонасининг шаҳар бўлими билан биргаликда Янгийўл шаҳар Фаровон, Файзли ва Олтинобод МФЙда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашиб муаммоларини ўрганишди. Учрашув мобайнида “MIKRO STAR INTERNATIONAL” МЧЖ қоп ишлаб чиқариш сехи, “CHEVAR TEXTIL KOMFORT” МЧЖ текстил ишлаб чиқариш ва “VERA MODA” МЧЖ текстил ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишилди ва хозирги кунда уларни қийнаётган муаммолар мавжуд эмаслигини билдиришди. Бошқа тадбиркорларнинг электр билан боғлик кичик муаммолари жойида ҳал этилди.

Янгийўл шаҳар маҳаллаларида аҳолининг тадбиркорликка қизиқишлари борларини тадбиркорликка жалб этишда маслаҳатлар берилди. Жумладан  Ҳунармандчиликка берилган имконият ва имтиёз, «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинганлиги ва бошқа имтиёз ва имкониятлар бўйича маълумотлар берилди. Уй шароитида тикувчилик билан шуғилланаётган 7 нафар аёллар ва 3 нафар ёшларни Давлат рўйхатидан ўтказиб имтиёзли кредитларни ўзлаштиришда “Хар бир оила тадбиркор” дастурига йўналтирилиб амалий кўмак кўрсатилди.

ССП Ахборот-хизмати