06.07.2020 148

Фарғона вилоятида коронавирус кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди


2020 йил 4-5 июль кунлари Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 16.06.2020 йилдаги VI-VIII/40-сонли қарори ижросини таъминлаш ва вилоятда пандемия даврида короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлашини таъминлаш, ўрнатилган карантин режими ҳолати устидан мониторинг олиб бориш мақсадида Ўзбекистон, Бувайда, Учкўприк туманлари ва Қўқон, Қувасой шаҳарларида бўлиб, тадбиркорлик субъектларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар.

Хусусан, Бувайда тумани “Нурафшон Зиё текстиль” МЧЖ, Ўзбекистон тумани “Daza Food” МЧЖ, Қусавой шаҳар “Фаррух Сой бўйи” оилавий корхоналарида пандемия даврида короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлари кўздан кечирилди ҳамда ишчи-ходимлар учун бепул антиcептик воситалар ва тиббий ниқоблар тарқатилди.

Ўзбекистон туманида жойлашган “Деҳқон бозори” ҳудудида олиб борилган дезинфекция ишларида ҳам фаол қатнашдилар.

Бундан ташқари, шаҳар ва туманларда коронавирус кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида ташкил этилган ШТАБлар фаолияти билан танишдилар.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида олиб борилмоқда.

ССП Матбуот хизмати