08.07.2020 281

Савдо-саноат палатаси Самарқанд стартап инкубатор марказида резидентлар билан давра сухбати ўтказди


2020 йилнинг 7-июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори бош мутахассиси Нафиса Жуманазарова ҳамда Ахборот ва маслахат ёрдамини кўрсатиш сектори мудири Фаридун Рахмонов Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида ташкил этилган Самарқанд стартап инкубатор марказида резидентлар билан давра сухбати ўтказди.

Давра сухбати давомида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш, маҳсулотлар маркетинги ва экспорти, тадбиркорлик субъектларининг саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тўғрисида маълумот ва маслахатлар берилди.

ССП Матбуот хизмати