14.07.2020 116

ССПнинг “Доривор ва зираворлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими томонидан бир қатор учрашувлар ташкил қилинди.


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Ёввойи ҳолада ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4670 сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижроси бўйича Савдо-саноат палатасида “Доривор ва зираворлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими ташқил этилди. Хозирда бу йўналишни ривожлантириш мақсадида кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мисол тариқасида, “Доривор ва зираворлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлим бошлиғи Б.Холбоев бошчилигида қарорга алоқадор ташкилотлар билан хамкорлик юзасидан учрашувлар бўлиб ўтганлигини келтириб ўтишимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги” ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси бошлиғи Шодибеков Козимбек ва соҳа масъул ҳодими Шерзод Абидов билан ҳамкорлик масаласида учрашув бўлиб ўтди.Учрашув давомида соҳани ривожланишига оид, олдида турган вазифалар ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга келишиб олинди.

Қишлоқ хўжалик вазирлиги “Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш” бошқарма бошлиғи Адиба Аҳмедова билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида соҳани ривожлантиришга оид бўлган вазифалар, яъни:

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотларни дунё бозорларида харидорини топишни ҳамда кўргазмаларни ташкил этиш,
  • қарор билан белгиланган сайтларда тарғибот этиш. Доимий равишда сайтга маълумотларни киритиш ва янгилаб бориш бўйича тизим яратиш. Ушбу маълумотларни 3 та тилда ёритиб бориш,
  • етиштирилган махсулотларни статистика хисоботларини аниқлаштириш тизимини яратиш. Ички ва ташқи эхтиёжлардан келиб чиқиб, экиш ва қайта ишлаш мавзусида муҳокама олиб борилди.

Жорий ҳафта давомида барча ҳамкор ташкилотлар ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда Республика бўйлаб, доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчи кластрларга хизмат сафарини ташкил қилишга келишиб олинди.

Тошкент давлат аграр университети профессори Ганиев Абдумўмин Қаҳҳорович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида доривор ўсимликлар ва уларнинг хусусиятлари, халқ табобатидаги ўрни ва тадбиркорларга кўмаклашиш мавзуларида суҳбат бўлиб ўтди.

Келажакда доривор ўсимлик етиштиручи тадбиркорларни малакасини оширишга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.

Академик А.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё инстити Матжонов Олимжон Давлатбоевич  билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашув давомида доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш, илмий ишлар кўлами, тарғиб қилиш ва реализациясида дуч келинаётган қийинчиликлар ҳақида суҳбат олиб борилди.Учрашув якунида келажакда доривор ўисмликлар етиштириш, қайта ишлаш илмий ишларни кенг тарғиб этиш ва тадбиркорликда илмий ишларни қўллашни ривожлантириш бўйича биргаликда ишлар олиб боришга келишиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Шифобахш” доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш ташкилоти раҳбари Жўраев Ғайрат Нурамамтович билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда ўрмон хўжаликлари негизида доривор ўсимликлар ўрмон хўжалик негизида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ҳақида суҳбат олиб борилди.Учрашув якунида доривор ва зиравор етиштириб, қайта ишлаш истаги бўлган тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун ўрмон хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда ишлашга келишиб олинди.

“Paradise Flora” МЧЖ доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилоти раҳбари Муминджанова Зилола Махмуджановна билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида корхона билан тўлиқроқ танишиш мақсадида ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди. Корхона раҳбари томониданэришилган ютуқлари, келажакда қўйилган мақсад ва вазифалар ҳақида сўз юритилди.Ташкилотни кластер даражасига етказиш ва экспорт ҳажмини оширишга ёрдам беришга келишилди.Келажакда соҳага оид вазифаларни биргаликда бажаришга келишиб олинди

.Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Озиқ-овқат хавсизлиги ва сифати” кафедраси профессори Салихов Суръат Акрамович билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида профессор С.Салихов юртимизда шу кунга қадар олимларимиз томонидан жуда ҳам кўп илмий амалий ишлар қилинганлиги ва бу ишларни амалиётга (ишлаб чиқариш сохасида) кенгроқ тадбиқ этиш кераклиги тўғрисида таклифлар берди. Шу билан бир қаторда ўзларининг илмий тасдиғини топган амалиётда кенг қўлланилган, хозирда ҳам аҳамиятини йўқотмаган лекин хозирда амалиётда ишлатилмаётган илмий ишлари бўйича кенгроқ тушунча бердилар.

Халқ табобати академияси раиси техника фанлар номзоди Меҳри Наврўзова ва академия ходими Бекзод Хамраев билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда Халқ табобати академияси вазифаси нималардан иборат эканлиги ҳақида кенгроқ тушунтириб ўтилди. Табибларни билим даражасини ошириш, уларни қонун доирасида иш кўришлари, уларга қўйилган талаблар ва аҳолини сохта табиблардан асраш ҳақида тушунтириб ўтдилар. Олдинга қўйилган мақсадлар ва соҳа ривожига оид ишларни Палата билан ҳамкорликда бажаришга келишиб олинди.

Қибрай туманида “Herbo Pharm” МЧЖ да раҳбар Искандаров Б.С. билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда “Herbo Pharm” МЧЖ да 8 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унда наъматак, доривор мойчечак, топинамбур, доривор валериана, калампир ялпиз, лимонўт ва стевия каби доривор ўсимликлар етиштирилмоқда. Корхона таркибида ўсимлик маҳсулотларини қайта ишловчи корхона мавжуд.Корхона етиштираётган ўсимликларга талаб катталиги сабабли экин ер майдонини кенгайтириш, экин майдони ёнида доривор ўсимликларни қурутишга мўлжалланган енгил конструкцияли иншоот қуришни ва шу билан бир қаторда доривор ўсимликларни қайта ишловчи замонавий корхона қуриш мақсади бор.\\

Юқори Чирчиқ туманида “Oriyat farm” МЧЖ да раҳбар Исломов Ж.С. билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда “Oriyat farm” МЧЖ да 20 гектар олаўт (растаропша), доривор мойчечак етиштирилмоқда. Корхона етиштираётган доривор ўисмликларга талаб катталиги сабабли ҳозирги кунда экин ерларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани “Asel” МЧЖ да раҳбар Элесбеков А. билан учрашилди. Ҳозирда корхона таркибида доривор ўсимликларини қайта ишловчи ва қадоқловчи цех ва 10 гектар доривор ўсимликлар етиштириш учун ер мафжуд. Ҳозирда доривор мойчечак, наъматак ва олаўт (растаропша) плантациялари қилинган. Корхона етиштираётган ўсимликларга талаб катталиги сабабли экин ер майдонини кенгайтириш мақсад қилинган.

Ўрта Чирчиқ тумани “Eastern healer” МЧЖ раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди. Корхона таркибида доривор ўсимликларни қайта ишловчи ва биологик фаол қўшимчалар, доривор ўсимликлар асосида шифобахш чой қадоқловчи цех мавжуд. Корхонада 20га яқин биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқилади. Ҳозирги кунда корхонаданинг электрон савдо майдончаси мавжуд. https://easternhealer.com/

Ўрта Чирчиқ тумани “Heling herbs organics” МЧЖ раҳбари Тожибоев Ж.Қ. билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда корхона таркибида 80 гектар экин ери ва 2 гектар ишлаб чиқариш учун майдон мавжуд. Корхона 100% экин ер майдонларини томчилатиб суғоришга мослаштирган. Экин ер майдонларида уруғ ва кўчатлари чет элдан олиб келинган стевия ва наъматак плантациялари қилинган. Бундан ташқари ўсимликларни маданийлаштириш мақсадида оналик кўчатзорлари ташкиллаштирилган. Корхона экин ер майдонларини 500 гектарга етказиш ва фаолиятини келгусида кластерга айлантиришни мақсад қилиб қўйган.

ССП Ахборот-хизмати