14.07.2020 117

Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятига ташриф буюрди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги доривор ўсимликлар бошқармаси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Паркент туманларида доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар (кластр) ва уларни қайта ишловчи корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида биргаликдаги хизмат сафарида бўлишди.

Дастлаб Бўстонлиқ туманида “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасига  ташриф буюрилди.

“Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасига 41,5 га ер майдони, шундан 37,0 гектари ишлаб чиқариш майдонлари учун, 4,5 гектари эркин иқтисодий зона инфратузилмаси учун ажратилган. Бугунги кунда “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида 22,6 гектар ер майдонида  45,6 млн. АҚШ доллорлик (шу жумладан 12,4млн. долл. Ўз маблағи, 16,5 млн. долл. Тижорат банк кредити, 16,7 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишга тушгандан сўнг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 610,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 613 та янги иш ўринлари яратилиш режалаштирилган.Шу билан бир қаторда йиллик 216 млрд. сўмлик яъни 26,4 млн. АҚШ долларлик дори востилари экспортини амалга ошириш режалаштирилмоқда.2020 йил май ойи якунига инвесторлар томонидан 7 млн 537 минг АҚШ доллари яъни 64 млрд. 859 млн. сўмлик инвестиция ўзлаштирилди

Лойиҳалар ҳолати бўйича:

“Mo`tabar Medical Standart” МЧЖ томонида “Вирусга қарши ва бошқа дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 16,1 млн. АҚШ доллар, шундан 6,1 млн. доллар ўз маблағи, 10 млн. АҚШ доллар банк кредити. Яратиладиган янги иш ўрни 174 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 4-чораги (декабрь). 2020 йил июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 5 млн. 19 минг. АҚШ долларлик инвестиция киритилди.

“Planta Farm” МЧЖ томонидан “Маҳаллий хом ашё асосида тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 3,0 млн. АҚШ доллар, шундан 1,9 млн. доллар ўз маблағи, 1,1 млн доллар банк кредити. Яратиладиган янги иш ўрни 80 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 4-чораги (декабрь). 2020 йилнинг июн ойи якунига кўра инвестор томонидан 719 минг АҚШ доллар инвестиция киритилди.

“Pharmacann Asia” МЧЖ ХК томонидан “Тиббиётда фойдаланиш учун каннабис ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 15 млн. АҚШ доллар, шундан барча маблағ ҳориждан тўғридан тўғри инвестиция қилиш белгиланган. Яратиладиган  янги иш ўрни 140 тани ташкил этади. Ишга тушуриш муддати 2021 йилнинг 1-чораги (март). 2020 йилнинг июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 1 минг АҚШ долларлик инвестиция киритилди.

“Deutsche Servis” МЧЖ томонидан “Стафилакокк касаллигига қарши корпускуляр вакцинаси ҳамда бир марталик медицина шприци маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 6,4 млн АҚШ доллар, шундан 1,6 млн. доллар ўз маблағи, 4,8 млн. доллар банк кредити. Яратиладиган янги иш ўрни 74 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 3- чораги (июль). 2020 йилнинг июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 952 минг АҚШ долларлик инвестиция киритилган.

“Best Care” МЧЖ томонидан “Дори воситалар ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 0,7 млн АҚШ доллар. Яратиладиган янги иш ўрни 24 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 3- чораги (июль). 2020 йилнинг июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 430 минг АҚШ долларлик инвестиция киритилган.

“San Med Cotton Impex” МЧЖ томонидан “Тиббиёт пахтаси ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 1,0 млн АҚШ доллар, шундан 0,4 млн. доллар ўз маблағи, 0.6 млн. доллар лизинг. Яратиладиган янги иш ўрни 81 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 1- чораги (март). 2020 йилнинг июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 201 минг АҚШ долларлик.

“Bio-Organic-Pharm” МЧЖ ҚК томонидан “Замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 3,5 млн АҚШ доллар, шундан 1,8 млн. доллар ўз маблағи, 1,7 млн. доллар тўғридан тўғри инвестиция. Яратиладиган янги иш ўрни 40 та. Ишга тушуриш муддати 2020 йилнинг 4- чораги (октябрь). 2020 йилнинг июн ойи якуни ҳолатига инвестор томонидан 215 минг АҚШ долларлик инвестиция киритилган.

Бундан ташқари “RG General Trading FZE” компанияси томонидан 5,1 гектар ер майдонида “Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича ҳужжатлар шакллантирилмоқда.

Паркент туманида “So`qoq gilosi” МЧЖ доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан танишилди.

Корхона раҳбари Исломов Ж.С. томонидан қилинган доривор ўсимлик плантациялари ҳамда қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш корхонасида бўлинди.

Ҳозирда растаропша, ромашка, топинамбур ва бирқанча ўнлаб доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилган. Доривор ўсимлик плантациялари 20 гектарни ташкил этмоқда.

Ишлаб чиқариш корхонаси томонида ҳозирда таблетка, чой, қиём ва сироп шаклларида 16 номдаги биологик фаол воситалар ишлаб чиқарилмоқда.

Паркент туманида “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасига  ташриф буюрилди.

“Паркент-фарм”  эркин иқтисодий зонасига 25 га ер майдони, шундан коммуникация ва ҳимоя ер майдони 7,3 гектарни, лойиҳалар егаллаган ер майдони 17,7 гектарни ташкил этади.

Бугунги кунда “Паркент-фарм” ЭИЗнинг 17,7 гектар ер майдонида 28,0 млн. АҚШ долларлик (шу жумладан 11,16 млн. долл. ўз маблағи,3,128 млн. долл. тижорат банк кредити, 3,713 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишга тушгандан сўнг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 52,137 млн. долларни ташкил этиб, 815 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шу билан бир қаторда йиллик 7,81 млн. АҚШ долларлик дори воситалари ЭКСПОРТИни амалга ошириш режалаштирилмоқда. “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмага эга.

Бугунги кун ҳолатига ўзлаштирилган маблағ: Жами 7,319 млн. АҚШ доллар, ўз маблағи- 5,125 млн. АҚШ доллари, банк кредити- 350 минг АҚШ доллари, тўғридан тўғри хорижий инвестиция- 1,843 млн. АҚШ долларни ташкил этади.

Истиқболли лойиҳалар 2 та бўлиб, умумий қиймати 12,0 млн. долл. (шу жумладан 6,7  млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция), яратиладиган янги иш ўринлари 155 та.

Лойиҳалар ҳолати бўйича:

“BIOCOM” XK - лойиҳа қиймати 720 минг АҚШ доллар. 

“MAGNIT GRAND FARM” МЧЖ - Лойиҳа қиймати 4,8 млн. АҚШ доллар. 

 “TANDEM PHARM” МЧЖ - лойиҳа қиймати 900 минг АҚШ доллар. 

“RENMIN HEALTH CARE” МЧЖ - лойиҳа қиймати 4,8 млн. АҚШ доллар. 

 “YUMA BIO” ҚК МЧЖ - лойиҳа қиймати 4,6млн. АҚШ доллар. 

 “ZUMA-PHARMA” МЧЖ - лойиҳа қиймати 623 минг АҚШ доллар. 

Жиззах вилояти Фориш туманида ҳам ўрмон хўжалиги участкаларида доривор ўсимликларни турлари ва етиштирувчилар бўйича ўрганиш ўтказилди.

Фориш туманидаги Айдар кўл атрофи ва ўрмон хўжалиги участкаларидаги етиштирилаётган наъматак, туркистон доланаси плантациялари ҳамда ковул ва каврак етиштирувчилар фаолияти билан танишиб муаммолари ўрганиб чиқилди.

Сўнгра Боёвут туманида “Боёвут доривор ўсимликлар” ФХ да раҳбар А.Азимов билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда фермер хўжалиги 20 гектар ерида қизилмия плантацияси қилинган.Боёвут тумани “Боёвут захматкаш ери” ФХ да раҳбар Т.Авезов билан учрашилди. Ҳозирги кунда фермер хўжалиги 2 гектар ерида қизилмия ва 5 гектар ерида маккажўхори (попуги) плантацияси қилинган.Сирдарё фарм ҳудудида “Novugen Pharma” дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи завод билан яқиндан танишилди. Завод ҳозирги вақтда қаттиқ турдаги дори воситалар ишлаб чиқариш билан шугуллананишга мўлжалланган.

ССП Ахборот-хизмати