14.07.2020 117

Савдо-саноат Палатаси Раиси ва Ҳунарманд уюшмаси раҳбариятининг Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси Президенти Гада Хиджави-Каддуми билан учрашуви бўлиб ўтди


2020 йилнинг 13 июль куни, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Раиси А.Икрамовнинг Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси Президенти Гада Хиджави-Каддуми билан учрашуви бўлиб ўтди.

Онлайн форматида ўтказилган мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси раиси У.Абдуллаев ҳамда раис ўринбосари А.Муртазоев ҳам иштирок этдилар.

Ўтказилган видеоконференциянинг кун тартибида Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши – Осиё ва Тинч Океани Минтақасининг Бош Ассамблеясини шу йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш каби шу ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жойизки, ушбу Ассамблеяда 34 та мамлакатдан 80 дан ортиқ делегатлар қатнашиши кўзда тутилган. Ушбу анжуманда Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши Президенти Рози Гринлиз, ташкилотнинг Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президенти Гада Қаддуми, Европа, Африка, Шимолий ва Лотин Америкаси қитъа президентлари, Бошқарув Кегаши аъзолари ҳамда аъзо мамлакатлар миллий ташкилотлари иштирок этиши кутилмоқда.

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси Президенти Гада Хиджави-Каддумини таъкидлашича, Давлатимиз рахбари томонидан ҳунармандчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун белгилаб берилган чора-тадбирлар бу сохани ривожига замин яратади. “Шу боис, кейинги 2021-2024 йиллар учун Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши – Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президентлиги учун номзодлар руйҳатида Ўзбекистон биринчилар қаторида бўлиб турибди” – деди Гада Хиджави-Каддуми.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида Ҳалқаро Симпозиум ва ҳунармандлар иштирокида кўргазма ташкил этилиши келишиб олинди.

Бундан ташқари Мамлкатамизда ҳунармандчиликка берилаётган юксак эътибор ва 2021 йилнинг сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ташкил этиладиган 2-чи Халқаро Ҳунармандчилик Фестивалига кўрилаётган таёргарлик ҳақида маълумотлар берилди.

Мазкур Видеоконференция давомида Гада Хиджави-Каддуми Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар мухим ўрин тутишини ва бу борада юртимиз бошқа давлатларга наъмуна бўла олишини таъкидлади, қолаверса Ўзбекистон чуқур маркетинг орқали, ўз ҳунармадларининг махсулотларини ташқи бозорга олиб чиқа олгани, Ўзбекистон Президентининг бу соҳага бўлган эътиборидан далолатлиги таъкидлади.

Маълумот тариқасида шуни айта оламизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Коронавирус пандемияси даврида бизнес ва ахолини шу жумладан ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашга доир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилганлиги сабабли, ҳунармандларга ўз фаолиятларини карантида уйдан чиқмаган холда, узлукчиз давом эттиришни йўлга қўйиш учун хом-ашёларни етказиб бериш, банклар томонидан имтиёзли кредитлар беришга қўшимча 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фонд ажратиш ҳамда яратилган маҳсулотларни уйдан туриб сотишни амалага ошириш борасида электрон коммерцияни янада ривожлантиришга алохида ахамият қаратилмоқда. Республикамизнинг шаҳар ва туманларида янги ҳунармандчилик марказлари ташкил эилмоқда.

Видеоконференция сўнгида Савдо-саноат палатаси раиси ва "Ҳунарманд" уюшмаси Бошқарув Кенгаши аъзоси Адҳам Икрамов Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президенти Гада Қаддуми хонимни Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши Президентлигига номзодини Ўзбекистон ҳунармадлари номидан тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

ССП Матбуот хизмати