15.07.2020 189

«Аёллар бизнесини ташкил қилиш бўйича ўнта дарс» мавзусида онлайн мулоқот ташкил этилмоқда


Жорий йилнинг 27 июль куни соат 14.30 да (Тошкент вақти) Ўзбекистонда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида, «Аёллар бизнесини ташкил қилиш бўйича ўнта дарс» мавзусида Бельгияда яшовчи ватандошимиз, инновацион бизнес лойиҳалар асосчиси, Microsoft, Google ва бошқа халқаро маркетинг агентликларида ишлаган, Бельгияда тадбиркор аёллар нотижорат ташкилоти асосчиси Анна Борошюк билан онлайн мулоқот ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг ўз бизнесларини ташкил қилишларига туртки бериш, дастлабки босқичдаги қадамларни тўғри ташлаш ҳамда юқори технологияли бизнес лойиҳалар-стартаплар яратишга йўналтириш, улар билан хорижий тажрибани ўртоқлашиш орқали Европа талабларига мос миллий маҳсулотларни кўпайтириш хусусида маълумот берилади.

Шунингдек, ушбу йўналишда қизиқиш билдирган ишбилармон аёлларга доимий равишда онлайн дарслар ташкил қилиш ва уларнинг маҳсулотларини Европа бозорларига олиб чиқишга кўмаклашиш имкониятлари ҳам мавжуд.
Вебинарга «zoom» дастури орқали: https://zoom.us/j/91742002266, анжуман идентификатори: 917 4200 2266 ҳамда қўшимча маълумотлар учун элчихона ходими А.Абдурашидов билан +32488414806  (Тelegram, WhatsАрp, Imo ва бошқа) телефон орқали боғланиш ёки электрон манзилга (consulat@uzbekistan.be ёки 026612042@mail.ru) таклиф ва фикрларингизни юборишингиз мумкин.

ССП Матбуот хизмати