18.07.2016 3710

Ахборот-маслаҳат марказлари томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 28 832 та хизмат кўрсатилди


Савдо-саноат Палатасининг туман (шаҳар) Ахборот-маслаҳат марказлари томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида тадбиркорлик субъектларига жами  28 832 та хизмат кўрсатилди.

Жумладан, Тадбиркорлик субъектлари учун таъсис ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 5 056 та ва бизнес режаларни тайёрлаш бўйича 1 651 та ҳужжатлар тайёрлаб берилган.

Юридик кўмак бўйича 435 та, консалтинг ва ахборот хизматлари бўйича 12 653 та хизмат кўрсатилган.

816 та  тадбиркорлик субъектига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, ҳисоботларни электрон тақдим этишга кўмак берилган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига эҳтиёжига кўра, турли суғурта турлари бўйича суғурта қилишга оид 582 та хизмат кўрсатилган.