30.07.2020 103

Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар онлайн форуми


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Риёз шаҳар Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 2020 йил август ойида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар онлайн форумини ўтказишни режалаштирмоқда.

Тадбирда Ўзбекистондан мева-сабзавот ва полиз экинлари, дуккакли, ширин (қизил) мия каби маҳсулотларнинг экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу тадбирни самарали ўтказиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан экспортга таклиф этиладиган маҳсулотлар тўғрисида тақдимотлар ўтказиш, бунда маҳсулот сифати ва нархи ҳамда етказиб бериш шартлари бўйича батафсил маълумот беришлари мақсадга мувофиқ саналади.

Томонларнинг тайёргарликларини инобатга олган ҳолда рўйхатдан ўтган иштирокчилар учун тадбирни ўтказиш санаси ва Интернетда унга уланиш шартлари тўғрисида қўшимча равишда маълумот берилади.

Мева-сабзавот ва полиз экинлари, дуккакли, ширин (қизил) мия каби махсулотларни экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлган ҳамда Саудия Арабистони ишбилармонларига ўз маҳсулоти тўғрисида тақдимот қила олиш имкониятига эга тадбиркорларни ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.

Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99899 774-45-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

ССП Матбуот хизмати