24.09.2020 275

CCПнинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида Иктисодий ва Фукаролик судларнинг судьялари иштирокида семинар ўтказилди


 

Мамлакатимизда тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш, уларни фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар  амалга ошириб келинмоқда.

2020 йил  24 сентябр куни Савдо-саноат палатаси Навоий ҳудудий бошқармаси биносида вилоятдаги тижорат банкларнинг ҳуқуқшунослари, Иқтисодий ва фуқаролик ишлари буйича судлар судьялари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинар давомида бугунги пандемия шароитида Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраши мумкин бўлган тўсиқларни  бартараф этиш, фаолиятини ривожлантириш учун имкониятлар яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижросини таъминлашда Савдо-саноат палатасининг ролини янада ошириш ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида таклифлар билдирилди.

2020 йил январ-август ойлари давомида Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига тадбиркорлик, хўжалик юритувчи субъектларидан бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб 437 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг аксарияти томонлар ўртасида имзоланган ёки шартлашилган келишувлар лозим даражада бажармаганлик оқибатида вужудга келган низоларни ҳал этишда кўмаклашишдан иборатдир.

Мурожаатларни таҳлил этишда айрим ҳолатларда давлат ва хўжалик бошқаруви ёки назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини чеклашга доир ҳолатларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатишни сўраш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Қонун билан Палатага берилган ваколатлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларининг манфаатида 2020 йил январ-август ойлари давомида судларга жами бўлиб 1264 та даъво аризалари билан мурожаат қилинган.

Булардан 724 таси иқтисодий судларга, 531 таси  фуқаролик ишлари бўйича судларга, 9 таси маъмурий судга тақдим этилган.

Ушбу даъво аризаларининг 90 фоизи ижобий ҳал қилиниб, тадбиркорлар манфаатида ҳал қилиб берилган.