28.07.2016 6191

Реконструкция ишларида иштирок этиш учун тендер эълони


Сана: 28 июл, 2016й.      
Тендер №: P UZBEK-2016-04-CON

1. Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси Шахрисабз шаҳрида «Касб хунарга ўкитиш маркази»нинг реконструкциясида иштирок этишга қизиқиши бўлган малакали пудратчиларни таклиф этади. Қурилиш Корея Республикаси хукуматининг беғараз ёрдам маблағлари хисобидан амалга оширилади.    

Лойиханинг тавсифи  
- Тендер номи: «Шахрисабз шаҳрида Касб хунарга ўқитиш марказининг реконструкцияси».           

Курилиш тавсифи         
- Реконструкция ишлари: 5 348 м2             
- Давомийлиги:  Қурилиш ишлари бошланган вақтдан бошлаб 17 ой.        
- Объектнинг жойланиши: Ўзбекистон, Кашкадарё вилояти, Шахрисаз шаҳри, Ф.Худжаев кўчаси, 39.         
- Бюджет микдори: 3 040 000 АКШ долл. (ҚҚСсиз)            
* ҚҚСдан озод килиниш Ўзбекистон Республикасининг тегишли
қонунлари асосида амалга оширилади, ва KOICAнинг мажбуриятларига кирмайди.


① Буюртмачи: Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси             
② Тендер шакли: Очиқ тартибдаги савдо тендери, дастлабки малака танловидан (ДМТ) утказиш оркали

③ Тендер таклифларни танлаб олиш:   
                Музокаралар йўли билан.
i. Иштирок этишга лойиқ таклифлар техник баҳолаш орқали ажратиб олинади.         
ii. Ташкилотлар тақдим қилган нарх бўйича таклифлар бахолангандан сўнг, энг юқори балл тўплаган даъвогар (техник баллар: 70%, нарх бўйича тўплаган баллар: 30%) музокараларда қатнашиш учун йўлланмага эга бўлади.           
Қурилиш ва бюджетнинг техник тавсифлари: Техник тавсифлар, шу жумладан чизмалар хам, тендер хақида маълумот бериш йиғилишида иштирок этадиган даъвогарларга тақдим қилинади. Шу билан бирга, уларга лойиханинг якуний бюджети хақида хам маълумот берилади.            
ДМТ аризаси шаклини тақдим этиш жойи: KOICAнинг Ўзбекистандаги ваколатхонаси, Тошкент шаҳри.    
ДМТ аризаси шаклини тақдим этиш муддати: 2016й. 05 август, 17:00гача.     
⑦ Даъвогарларга таклифномалар юбориш санаси: 2016й. 09 август.     
⑧Тендер хақида маълумот бериш йиғилиши ва объект билан таништириш: 2016йилнинг 11 август куни 10:00да KOICAнинг Ўзбекистандаги ваколатхонасида бўлиб ўтади.
⑨Тендерда иштирок этиш учун таклифни такдим этиш санаси ва вакти: 2016й. 08 сентябр, 12:00гача.    
⑩Хужжат очиш санаси ва вакти: 2016й. 12 сентябр, 11:00да
⑪Пул бирлиги: АКШ долл.        

2. Қатнашчилар таклиф талабномасини (ТТ) тендер  хақида маълумот бериш йиғилишида олишлари мумкин. Қушимча маълумот олиш учун KOICAнинг Ўзбекистандаги ваколатхонасига мурожат килишингиз сўралади.           
3. Тендерда иштирок этиш учун таклифлар инглиз тилида такдим этилиши сўралади.
4. KOICAнинг Ўзбекистандаги ваколатхонаси даъвогар ва пудратчилардан ариза бериш ва шартномани ижро этиш жараёнида интизомга риоя килишларини талаб қилади. Ушбу вазият юзасидан KOICA:         
(a) Агар ариза берган даъвогар ушбу шартномани қўлга киритиш мақсадида коррупция ёки фирибгарлик харакатлар қилганини аникласа, шартнома тузиш таклифини рад этади.             
(б) юкорида айтиб ўтилган вазиятда иштирок этганиги аниқланган пудратчи KOICA томонидан белгиланган муддат давомида тендерда иштирок этишга нолойиқ деб топилади.          
5. KOICAнинг Ўзбекистандаги ваколатхонаси ДМТдан мувоффақиятли ўтган қатнашчилар таклифларини мухирланган холатда тақдим этишларини сўрайди.
6. Қатнашчилар томонидан тендер таклифини тайёрлаш ва етказиб бериш юзасидан килинган харажатлар учун KOICA жавобгар эмас.
7. Иштирок этишга қизиқиш билдирган ташклотлар ДМТ ариза шаклини олиш учун электрон манзилимизга талабнома 03август, 2016й. 17:00гача юбориши сўралади.
8. Даъвогарлар Буютмачи талаб килган тулик маълумотларни такдим этиш учун жавобгардирлар. Тендер талабларига жавоб бермайдиган хужжатларни тақдим этилиши, уларнинг тендерда иштирок этиш учун берилган аризасини рад этилишига олиб келиши мумкин.
9. Тендер таклифларини малакадан ўтказиш: Ҳамма даъвогарлар қурилиш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ лицензия ва рухсатномаларга эга бўлиши шарт (чет эл ташкилотлари қурилиш ишларини амалга ошириш учун ўз мамлакатлари қонунларига мувофиқ лицензия ва рухсатномаларга эга бўлиши шарт).
10. Тендерда қўшма корхоналар ёки консорциумлар иштирок этиши мумкин (бош ташкилотнинг иштирок улуши 60%дан юқори бўлиши шарт).
11. Тендер хақида маълумот бериш йиғилишида даъвогарларнинг қатнашиши шарт.

Манзил: 32, Фидокор кучаси, Тошкент ш., Узбекистон, 100031
Тел: (+998-71) 252-35-61, 252-74-53
Факс: (+998-71) 140-06-48
Эл. почта: his911@koica.go.kr / uzkoica@gmail.com
Жавобгар шахслар: Хванг Инсонг / Мухтаров Рустамбек