16.08.2016 2843

Нукус шаҳрида “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди


2016-йил “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурининг 52-бандида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларга ишбилармонлик куникмаларини шакллантириш, ўларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон бошқармаси, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Ипотека банк”, “Асака Банк” тижорат банклари, «Ҳунарманд» бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловининг республика босқичи 8-10 август кунлари Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди.

    

“Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танловининг Нукус шаҳри босқичи 2016-йил 10-июн кунида бўлиб ўтган  эди, танловининг биринчи босқичида бизнес тренерлар томонидан ёшлар орасида ва маҳалла фуқоролар йиғинларидаги 30 ёшгача бўлган 3000 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди ва бу танловнинг республика босқичи ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50% бароваридан 500 бароваригача бўлган миқдорида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида айтиб ўтилди.

    

Танловнинг 1-босқичида ғолиб бўлган ёшлар танловнинг кейинги боскичига йулланмани қулга киритиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 160 дан ортиқ ёшларнинг бизнес режалари танлаб олинди. Ундан аввал Палата, “Камолот” ЁИҲ ва банк ходимлари томонидан танлов иштирокчиларига бизнес режа тузиш тўғрисида тренинг-машғулотларини ўтказилди.

Танловнинг биринчи куни иштирок этган 85та иштирокчи ёшларнинг бизнес режалари кўриб чиқилди, иккинчи куни эса, энг яхши деб топилган 40та бизнес режалари хайъат аъзолари томонидан сараланди.

    

Улар ичидан энг яхши деб 10 дона бизнес режа танлаб олинди ва танловнинг 3-босқичи га йулланмага эга бўлдилар. Танловнинг 3-босқичи Тошкент вилоятининг Бустонлиқ шахридаги “Камолот” ёшлар ёзги дам олиш марказида бўлиб ўтади. Ғолиблар диплом ва имтиёзли кредитлар билан тақдирланади.

ЎзР ССП Матбуот хизмати