19.08.2016 2841

Самарқанд вилоятида туризм фаолиятини янада ривожлантириш бўйича семинар-тренинг ўтказилди


Жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси катта мажлислар залида «Самарқанд вилоятида туризм фаолиятини янада ривожлантириш туғрисида» семинар-тренинг ўтказилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Узбектуризм» Миллий Компанияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинар ўтказишдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ҳудудда туризм соҳасини ривожлантиришда янги технологик воситаларни жорий қилишда кўмаклашиш, сайёҳларга кўрсатилаётган туризм хизматлари тўғрисида маълумотни кенг оммага тарғиб этиш, туризм соҳасидаги хорижий ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни  ўрнатишга кўмаклашиш.

ЎзССП Матбуот хизмати