21.10.2016 3807

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат жорий этди


Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида янги интерактив хизмат – Палата томонидан электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза юбориш жорий этилди.

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлиб боради:

  • Республикамизда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
  • Хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
  • Маҳаллий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
  • Хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
  • Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  • Қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун);
  • Ва бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар.

Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади. 

Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади. 

Аризани кўриб чиқиш муддати - уч кун.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин бўлади: http://chamber.uz/uzk/subscription 

ЎзССП Матбуот хизмати