03.11.2016 1650

“Тадбиркорлар куни” - тадбиркор умиди ушаладиган кун бўлиши керак


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1464-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Тадбиркорлар куни” тадбирлари ва уларда тадбиркорлик субъектларидан билдирилаётган масалалар мониторинги Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан юритиб келинмоқда.

Таҳлилларга кўра, республикамизнинг ҳудудларида ташкил этилган “Тадбиркорлар куни” тадбирларида 2016 йилнинг 9 ойи давомида жами 106 538 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, улар томонидан 16 481 та масала билдирилган.

Масалаларнинг 16 340 таси ёки 99,1 фоизи маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан жойида ҳал этилган бўлса, 62 таси ёки 0,9 фоизи ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинган.

Тадбирдаги иштирокчилар ва билдирилган масалаларнинг кўрсаткичи ҳудудлар кесимида қуйидагичани ташкил этган:

Ҳудуд номи

Иштирокчилар

Билдирилган масалалар

Мурожаатларнинг ўрганили ҳолати

Сони

Жамига нисбатан

Сони

Жамига нисбатан

Жойида ҳал   этилган

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган

сони

%

сони

%

1

AN

25 797

24,2%

1 050

6,4%

1 856

11%

0

0%

2

NA

10 915

10,3%

1 856

11,3%

910

6%

0

0%

3

SN

9 212

8,7%

1 708

10,4%

1 347

8%

18

1%

4

SD

9 125

8,6%

725

4,4%

1 884

11%

0

0%

5

TH

8 045

7,6%

1 050

6,4%

729

4%

0

0%

6

QD

7 634

7,2%

1 346

8,2%

1 050

6%

0

0%

7

FA

7 501

7,0%

913

5,5%

1 426

9%

0

0%

8

SR

6 510

6,1%

1 365

8,3%

481

3%

16

1%

10

TV

5 593

5,3%

1 906

11,6%

1 119

7%

0

0%

9

JZ

5 500

5,2%

525

3,2%

720

4%

5

0%

11

BX

3 036

2,9%

1 119

6,8%

1 648

10%

18

1%

13

QR

2 920

2,7%

1 426

8,7%

1 050

6%

0

0%

12

XZ

2 845

2,7%

763

4,6%

779

5%

0

0%

14

NV

1 905

1,8%

729

4,4%

1 341

8%

5

0%

Жами:

106 538

100%

16 481

100 %

16 340

99,1%

62

0,9%

 

Кўриниб турибдики, иштирокчилар сони Андижон вилоятида 25 797 тани ёки республика бўйича жами иштирокчиларнинг 24%ни ташкил этиб, баъзи ҳудудларга нисбатан бир-неча маротаба кўп ҳисобланган. Шунингдек, нисбатан юқори кўрсаткич Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

 Иштирокчилар ва билдирилган масалалар кўрсаткичларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирмаси қуйидагичани ташкил этган:

Ҳисобот даври

Иштирок этганлар

Билдирилган масалалар

Жойида ҳал этилган

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган

2016 йил 9 ойлиги

106 538 та

16 481 та

16 340 та

62 та

2015 йил 9 ойлиги

78 961 та

12 837 та

12 649 та

188 та

Фарқ

↑ 27 577 та

↑ 3 644 та

↑ 3 691 та

↓-126 та

 

Кўриниб турибдики, тадбирларда иштирокчилар ва билдирилган масалалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ҳисобда кўпайган. Шу билан бирга, билдирилган масаларининг кўп қисми жойида ҳал этилиб, кўриб чиқиш учун қабул қилинган мурожаатлар сонининг 3 баробарга камайганлиги ҳам ижобий ҳолат.

Кўрсаткичларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳолат қуйидагича:

Ҳудудлар кесмида кўрилганда Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Хоразм вилоятларида иштирокчилар сон жиҳатдан кўпайган, Тошкент, Бухоро вилоятларида эса бунинг акси кузатилган.

Иштирокчилар ва билдирилаётган масалалар сонининг ўсиши тадбиркорларнинг кўпайиши, тадбиркорлик учун янги ва янада қулай шароитлар яратилаётганидан, улар билан танишиш истаги ошиб борилаётганидан далолатдир. Иккинчи томондан, ҳудудларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва имкониятларни тушунтириш борасида янада фаол иш олиб бориш, амалга оширилаётган тадбирларни давом этиш кераклигини билдиради.

Ҳисобот даврида мурожаатларни тадбиркорлик фаолияти даврида пайдо бўлган “муаммо” ва фаолиятни “ривожлантириш” йўналишларига ажратиб ўрганилганда, келиб тушган жами 16 481 та мурожаатлардан:

                                                                      2016 йил                           2015 йил

“МУАММО” йўналишида

5 746 та

(37,5%);             7 123 та     (29,7%)

“РИВОЖЛАНИШ” йўналишида

9 937 та

  (62,5%);             4 571 та     (70,3%)

 

 

 

Қолган масалалар таклиф ва тавсия йўналишидаги масалалар.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида “муаммо” йўналишидаги масалалар улуши кўпайиб, асосий соҳалар кесимида қуйидагича қайд этилган:

Соҳа

 

“Муаммо” йўналишида

“Ривожланиш” йўналишида

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш

-

2 082 та

5 504 та

Кредит олиш (фаолиятни бошлаш/ривожлантириш учун)

-

654 та

913 та

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, расмийлаштириш

-

963 та

0

Ер майдони ажратиш

-

345 та

176 та

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунга келиб, интернет тармоғи орқали электрон рўйхатдан ўтказиш учун келиб тушган аризалар сони 71 000 донага яқинлашиб, тадбирлар давомида бу йўналишда тушунтиришлар ва маълумотлар бериб келинмоқда.

Ҳисобот даврида тадбирлар доирасида 1 197 та шахснинг электрон рўйхатдан ўтиш масаласи ҳал этилган.

Амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ҳозирга қадар “Тадбиркорлар куни” тадбирларини ташкил этишда камчиликлар учрамоқда. Ушбу тадбирларни ташкил этилишига етарли даражада эътибор қаратмаётган туман(шаҳар)лар мавжуд. Жумладан, Сирдарё, Тошкент, Жиззах, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида тадбир ўтказишда баъзи камчиликларга йўл қўйилган.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, кўтарилган муаммоларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда тадбиркорларнинг фаолият эркинлигини кафолатлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилишини инобатга олган ҳолда, жойларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни” тадбирларининг ташкил этилишидан кўзланган бош мақсад улар фаолиятида учраётган муаммоларни жойида ҳал этиш, ўз ишини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга хизматлар кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятига тўғри йўналишлар бериш ҳисобланди.

Шу нуқтаи назардан, тадбирларда кўриб чиқилиши учун қабул қилинаётган масалалар йўналишидан келиб чиқиб, ер ажратилиши, кредит берилиши, лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича беъвосита ва билвосита (қўшимча) иштирок этувчи ташкилотлар вакиллари, “Ягона дарча” марказлари мутахассисларининг доимий иштирокининг таъминланиши тадбиркорлар ва фуқароларнинг соҳага доир ахборотларга ўз вақтида эга бўлиши, кўтарилган масалаларнинг тизимли тарзда ҳал этилишига шароит яратади.

 

Нигора Азимова

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

«Business monitoring group» унитар корхонаси

бош мутахассиси