СБТ / Кайдзен

6731

Кайдзен – япон фалсафаси ва амалиёти бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини, ёрдамчи бизнес жараёнлари, бошқарувни шунинг билан биргаликда хаётнинг барча жабҳаларини  узуликсиз такомиллаштиришга қаратилгандир.

Ҳозирги вақтда тадбиркорлик ва бизнесдаги “Кайдзен” – ишлаб чиқаришдан бошлаб бошқаришгача бўлган барча поғоналарда доимий яхшиланиш, янгиликларни қўллаш натижасида тежамкорликка эришиш, яъни чиқитсиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни англатади.   Кайдзен атамаси 2-жахон урушидан кейин Япон фирмаларида ишлатила бошлади, жамладан “Toyota” компаниясида ва дунё бўйлаб бизнес фалсафаси, ишлаб чиқариш ва бошқаришни узуликсиз такомиллаштириш усули сифатида тарқалди.  Ушбу атамани оммалашишига асосий сабаб, 1980 йилдан бошлаб АҚШга Японияда ишлаб чиқарилган “Toyota” автомашиналари кириб кела бошлайди ва қисқа даврда АҚШни ички автомобил бозорини 30 % ни эгаллаб олади. Бунинг сабабини билишга қизиқиш жуда кучайган, уни ўрганиш учун алоҳида фондлар ташкил қилинган. Улар томонидан олиб борилган изланишлар  натижасида Япония иқтисодиётининг тез суръатлар билан ривожланишининг   асосий сабаби ишлаб чиқаришнинг “Кайдзен” усули қўлланилиши кўрсатилган.

Япон тилида “Кайдзен” сўзи – узуликсиз такомиллаштириш деган маънони англатади. Ушбу методдан фойдаланиш нисбатан кам харажат бўлиб, ишчи хизматчилардан тортиб бошқарувчигача бўлган барчани қамраб олади ва уларни узуликсиз такомиллаштиришда иштирок этиши фойдани максималлаштиришини асослаб беради.