Мақсад ва вазифалари

7853

 

  •  
    Палата қуйидаги мақсадларда тузилди:

    - Хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш;

    - Ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш;

    - Республика тадбиркорларининг хорижий шериклар билан ишбилармон алоқаларини йулга қўйишда кўмаклашиш;

    - Маҳаллий махсулот ва хизматларни ташки бозорларга илгари суриш;

    - Тайёр ракобатбардош максулот ишлаб чикаришни таъминлайдиган янги ишлаб чикаришларни ташкил этиш, мавжудларини техник янгилаш ва модернизациялаш учун хорижий инвестицияларни жалб килиш;

    - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланиши, унинг халқаро хўжалик тизимига интеграллашуви, ўзбекистонлик тадбиркорлар ва бошқа давлатларнинг тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник алоқалар ўрнатилишини қўллаб-қувватлаш;

    - Палата аъзоларини бирлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;

    - Тадбиркорлик субъектлари - Палата аъзоларининг манфаатларини тақдим этиш ва ҳуқуқларини муҳофаза қилиш;

    - Бозор инфратузилмасининг яхлит тизимини шакллантириш.

  •  
    Палата қуйидаги вазифаларни бажаради:

    -Республикада тадбиркорлик фаолияти, аввало, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, реал мулкдорларнинг кенг синфини шакллантириш, мамлакатнинг иктисодий ҳаётида хусусий сектор роли ва аҳамиятини оширишга кўмак бериш;

    -Хорижий шериклар ва инвесторлар билан ишбилармонлик алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган экспорт маҳсулотини ташқи бозорларда илгари суриш, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш, кичик ва хусусий корхоналарни техник жиҳозлаш ва янгилаш учун республикага бевосита хорижий инвестицияларни жалб килишда республика тадбиркорларига кўмак бериш;

    - Бошка давлатларнинг Савдо-саноат палаталари ва тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияларининг ишбилармон ташрифларини ташкил этиш ва республикага чет эллик тадбиркорларни таклиф қилиш, республикада ва чет элда халкаро бизнес-форумлар, савдо-саноат кўргазмалари ва ярмаркаларни ўтказиш;

    - Тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли хизматлар тақдим этиш, жумладан, ахборот таъминоти ва консультатив ёрдам бериш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг маҳсулотлари ва инвестициявий имкониятлари, шунингдек, салоҳиятли шериклар ва замонавий технологиялар сотиб олиш имкониятлари хақида маълумот келтирилган бизнес-каталоглар чоп этилишини ташкиллаштириш;

    -Тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш, республикада халқаро эътироф этилган меъёрлар ва бизнес юритиш амалиётини жорий этиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳуқуқий ва иқтисодий шартларни яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

    -Руйхатдан ўтказиш, маҳсулотни сертификациялаш, лицензиялаш ва бошқа масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек, ишлар судда куриб чиқилганида тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари, манфаатларини такдим этиш ва муҳофаза қилиш;

    -Тадбиркорлик фа лияти учун кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини ривожлантириш, тадбиркорларнинг билим олиши ва малака оширишини ташкиллаштириш;

    -Тадбиркорликни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ва хўжалик субъектлари фаолияти устидан жамоат назорати механизмларини амалга оширишда иштирок этиш;

    -Корхоналар ва ташкилотлар давлат реестри асосида тадбиркорлик субъектлари реестрини юритиш;

    -Уч томонлама ҳамкорлик тизимини яратиш (ёлланма ишчилар уюшмаси, иш берувчилар ва хукумат уюшмаси), миллий иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва ўтказишда иштирок этиш;

    -Хўжалик субъектлари ўртасида баҳсларни тартибга солишга кўмаклашиш;

    -Кичик ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштириш кенгаши қарорларини амалда ижро этиш бўйича ишларни ташкил этиш;

    -Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотлашни ташкиллаштириш;

    -Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ халқаро палаталар фаолияти амалиёти ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларидан келиб чиқиб бошқа вазифаларни бажаради.