ССП ҳақида

9391

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг сайтида олқишлаш биз учун улкан шараф.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида мақсадга йўналтирилган, чуқур ўйланган сиёсат юритилиб, унинг асосий устуворлиги мулкдорлар синфини шакллантириш, ҳар қандай бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч саналган хусусий секторни самарали ва жадал ривожлантириш учун максимал қулай шароитлар яратишдан иборат.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муҳим аҳамият касб этади. Палата ҳам кичик, ҳам йирик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича жадал фаолият олиб боради.

Фаҳр билан қайд этишни истардикки, аъзоларимиз орасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «АсакаБанк» акциядорлик тижорат банки, «ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК» ОАТБ, «Агробанк» ОАТБ, «Капиталбанк» ОАТБ, «Қишлоққурилишбанк» ОАТБ, «Ипак Йўли» банк, «Дори Дармон» АК, «Дойче Кабель» ва «Alutex» МЧЖ, «Nestle» МЧЖ қўшма корхоналари, Республика Универсал Агросаноат Биржаси, «Эътиқод» МЧЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсаноатмашимпекс» ДАК, «Ўзмарказимпэкс» ДАТК, «Ўзагросуғурта» ОАЖ, «Ипак Йўли Туризм Инвест» МЧЖ ҚК, «Қишлоқ қурилиш инвест» ХК ва ривожланиш ҳамда мукаммалликка интилаётган бошқа кўмпаниялар мавжуд.

Мамнуният билан айтиш жоизки, Савдо-саноат палатасининг сафлари кундан-кунга кенгайиб, бу аъзоларимиз олдидаги масъулиятимизни янада оширади. Бугун Палата ишбилармонлик ҳамжамияти вакиллари ва чет эллик инвесторлар исталган вақт Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида Палата ва унинг бўлинмалари мутахассисларининг тезкор, саводли ёрдамига эга бўлиши учун тақдим этилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш устида жадал иш олиб бормоқда.

Савдо-саноат палатасининг сайти Палатанинг ўз аъзолари – тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий ҳамкорлари билан мунтазам алоқани қўллаб-қувватлаб туриш воситаларидан бири сифатида хизмат қилади. Бу ерда Сиз тадбиркорлик фаолиятининг турли жиҳатларига тегишли ҳар қандай савол беришингиз, республика ва хориждаги бизнес-соҳада юз бераётган сўнгги воқеалар билан танишиш, тадбиркорлик соҳасидаги қонуний-меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўласиз.  Умид қиламизки, Сиз бу ерда келгуси ишларингиз учун фойда келтирадиган кўплаб қизиқ маълумотларга эга бўласиз.

Хулоса ўрнида сайтимизнинг барча ташриф буюрувчиларига саломатлик, осойишталик ва бизнесларида омад тилаб қоламиз. Биз доим Сиз биланмиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.