Бошқарув органи

22597

 

 

- Палатанинг бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:

- Палата қурултойи;

- Палата Раёсати;

- Палата ижроия қўмитаси.

- Палатанинг тўрт йилда камида бир марта чақириладиган қурултойи Палата бошқарувининг юқори органидир.

- Қурултой делегатлари томонидан йигирма беш нафар кишидан иборат таркибда сайланадиган Палата Раёсати Палата бошқарувининг қурултойлар оралиғидаги раҳбар органидир.

- Палата бошқарувининг ижро этувчи органи унинг ўз фаолиятида Палата Раёсатига бевосита ҳисобдор бўлган Палата ижроия қўмитасидир.

- Палата раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига кўра Палата қурултойи делегатлари томонидан лавозимга сайланади.

- Палата раиси лавозимига кўра Палата Раёсатининг раиси бўлиб, у Палата ижроия қўмитасининг ишига раҳбарлик қилади.

- Палата раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Палата раисининг тақдимномасига кўра Палата Раёсати томонидан лавозимга тайинланади.