Матбуот хизмати

8243

Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия Қўмитасининг таркибий тузилмаларидан ҳисобланади.

Матбуот хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Палата Съезди, Марказий кенгаши ва Ижроия қўъмитаси қарорлари, шунингдек Палата Уставига мувофиқ иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати:

  • Палата фаолияти тўғрисида ОАВ учун брифинг ва матбуот анжуманларини ташкил қилади;
  •  Палата фаолиятига оид бўлган видео, фото ва аудиоматериалларни тайёрлаш ва уни ОАВда тарғиб этиш билан шуғулланади;
  • ОАВ учун Палата ходимлари ва вакилларинининг интервьюларини ташкил қилади;
  • Палата фаолиятини тўлиқ ва объектив ёритиш мақсадида ўзбек ва хорижий оммавий ахборот воситалари ва журналистлари билан ҳамкорлик олиб боради.