Интерактив хизматлар

8556
  •  
    РАҲБАРИЯТ ҚАБУЛИГА ЁЗИЛИШ

    Раҳбарият қабулига ёзилиш

    "Раҳбарият қабулига ёзилиш" хизмати фуқароларга онлайн тарзда раҳбар қабулига ёзилиш имкониятини беради.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    ССПГА АЪЗОЛИККА КИРИШ УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА

    ССПга аъзоликка кириш учун онлайн ариза

    Эндиликда Савдо-саноат палатасига аъзо бўлиш янада осон ва қулайлаштирилди. Палатанинг веб сайтида сизга қулай бўлган вақтда онлайн ариза топшириш имконияти пайдо бўлди.

    Онлайн аризани тўлдириб юборинг ва биз Сиз билан қисқа муддат ичида боғланамиз. Шунингдек, Палата аъзолигига кириш шартлари тўғрисида сизни қизиқтираётган саволларга Палатанинг малакали ходимларидан тўлиқ жавоб олишингиз мумкин бўлади.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    МИНИ-ТЕХНОЛОГИЯ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИ ИЗЛАШ УЧУН АРИЗА

    Мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш учун ариза

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларига мини-технология ва асбоб-ускуналарни излаш ва жалб этишда кўмак бериб келмоқда. Бунда Савдо-саноат палатасининг хизматларидан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйида тақдим этилган ариза шаклини тўлдиришлари керак бўлади ва мазкур ариза Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига кўриб чиқиш учун келиб тушади.

    Талаб қилинаётган асбоб-ускуна ва технологияларни Палата томонидан излаб топиш хизматини осонлаштириш мақсадида аризада сўралган маълумотлар иложи борича тўлиқ киритилиши лозим. Савдо-саноат палатаси талаб қилинган асбоб-ускуна ва технологиялар тўғрисидаги сўров хатини тегишли саноат тармоғи бўйича хорижий ва маҳаллий асбоб-ускуна ва технологияларни етказиб берувчи корхоналарга юборишни ташкил этади.

    Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими аризани юборган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуна етказиб берувчи корхоналарнинг алоқа маълумотларини тақдим этади. Сўралаётган асбоб-ускуна ёки технологиянинг мураккаблиги ва сонига ёки талаб қилинган асбоб-ускунани етказиб берувчи корхонанинг мавжудлигига қараб тадбиркорлик субъектларининг талабномалари 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда кўриб чиқилиши мумкин.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    ТИЖОРАТ ТАКЛИФИНИ ЮБОРИШ УЧУН АРИЗА​

    Тижорат таклифини юбориш учун ариза​

    Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилишига амалий кўмак бериш хизматини кўрсатади.


    Тадбиркорлик субъектлари мазкур хизматдан фойдаланиши учун қуйида келтирилаётган шаклдаги тижорат таклифини тўлдиришлари лозим бўлади. Ўз навбатида тўлдирилган тижорат таклифлари Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорларни излаш ва уларга маҳсулотни сотишда қулайлаштириш мақсадида қуйидаги шаклдаги барча майдонларни тўлдириш керак бўлади.


    Ўз навбатида тижорат таклифини тижорат тармоқларига, улгуржи савдо билан ва импорт билан шуғулланадиган хорижий корхоналарга етказиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан хорижий мамлакатлардаги ҳамкорларига тегишли мурожаат юборилади.


    Тижорат таклифини кўриб чиқиш натижасида хорижий корхоналардан қизиқиш билдирилган тақдирда Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўразмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими томонидан тижорат таклифи билан мурожаат этган тадбиркорлик субъектига ушбу корхоналарнинг маълумотлари истиқболда улар билан маҳсулотларни етказиш бўйича музокаралар олиб бориш учун берилади.


    Тижорат таклифи унда кўрсатилган маҳсулот ва мақсадли экспорт бозорлар бўйича ўрганилишини инобатга олиб, 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    ЭЛЕКТРОН ТАРҚАТИЛАДИГАН ТУРЛИ МАЪЛУМОТЛАРГА ОБУНА БЎЛИШ УЧУН АРИЗА​

    Электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза​

    Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлиб боради:

    • Республикамизда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
    • Хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
    • Маҳаллий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
    • Хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
    • Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
    • Қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун);
    • Ва бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар.

    Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади. 

    Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади. 

    Аризани кўриб чиқиш муддати - уч кун.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН СЎРОВНОМА

    Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун сўровнома

    Сизнинг фаолиятингиз ва ундаги мавжуд муаммоли масалаларни тўлиқ ўрганиш ҳамда уларга ваколатимиз доирасида амалий кўмак бериш мақсадида Сиздан ҳаволага биноан Сўровнома бандларини тўлиқ тўлдиришингизни сўраймиз. Сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибга асосан кўриб чиқилади.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ

     

  •  
    ТЕКШИРУВЛАР БЎЙИЧА ЧЕК-ЛИСТ 

    Текширувлар бўйича Чек-лист 

    Текширувлар бўйича ЧЕК-ЛИСТ ни тўлдиринг ва Ҳуқуқларингиз муҳофазасига оид ёрдам олиш учун бизга юборинг.

    Хизматга Ўтиш Хизмат ҳақида батафсил РЕГЛАМЕНТ