Очиқ маълумотлар

7264

Мазкур қисмда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятига доир маълумотлар “Интернет” тармоғида “Очиқ маълумотлар” шаклида жойлаштирилади.

Очиқ маълумотлар – кўп маротаба, еркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот.

Очиқ маълумотларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-август 2015-йилдаги 232-сонли “Очиқ маълумотлар тақдим етилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини ҳаётга тадбиқ етиш доирасида амалга оширилмоқда.

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда фойдаланувчи қуйидагиларга ҳақлидир:

• очиқ маълумотларни қайта тиклаш, улардан нусха олиш, еълон қилиш ва узатиш; 
• очиқ маълумотлардан еркин, муддациз, бепул ва фойдаланиш ҳудудини чекламасдан фойдаланиш (шу жумладан такроран); 
• очиқ маълумотларни тарқатиш ва қайтадан гуруҳлаш; 
• очиқ маълумотларни мослаштириш, ўзгартириш, бир шаклдан бошқа шаклга айлантириш ва/ёки улар тўпламларидан ахборотни чиқариб олиш; 
• очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловаларни яратиш учун фойдаланиш.

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт:

• очиқ маълумотлардан фақат қонун ҳужжатларига зид келмайдиган мақсадларда фойдаланиш; 
• очиқ маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин етмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш; 
• очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳаволани сақлаш.

Фойдаланувчи томонидан маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя етилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади.

 

 ССП очиқ маълумотлари рўйхати  Маълумотлар формати
1

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти билан боғланиш ва қабул кунлари

csvxmljson
2

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги унитар ташкилотлар ҳақида маълумот

csvxmljson  
3

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ҳақида маълумот

csvxmljson
4

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот

(2016 йил 1 ярим йиллик) 

csvxmljson
5

Ўзбекистан Савдо-саноат палатасидаги мавжуд бўш иш ўринлари

csvxmljson
6

Ўзбекистан Савдо-саноат палатаси ахборот-маслаҳат ва бизнес марказлари томонидан тадбиркорлик

субъектларига кўрсатилган ҳизматлар сони

csvxmljson
7

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда Ўзбекистан Савдо-саноат палатаси ҳодимларининг

қатнашганлари сони

csvxmljson