"Chamber business solutions" Унитар корхонаси

5662

“Chamber Business Solutions” унитар корхонаси
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги “Chamber Business Solutions” унитар корхонаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда корхона томонидан 3 та лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиб келмоқда. Жумладан:
1.  2015 йилдан бошлаб “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси” лойиҳаси доирасида: 
-  Палатанинг ягона 78-150-60-06 ҳамда қисқа 1094 рақамларига 24/7 режимида келиб тушаётган тадбиркорлик фаолиятига оид турли маслаҳат, маълумот бериш ҳамда мурожаатлар қабул қилиш, Палата фаолияти ва ҳамкорлик билан боғлиқ вазирлик ва идоралар вакилларини Палата раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан боғлаб бериш;
-  Палата ҳудудий тузилмалари томонидан республикадаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида ўтказиладиган “Сўровнома”ларни умумлаштириш, ҳисоботлар тайёрлаш, “Сўровнома” тўлдирган тадбиркорлик субъектлари билан қўнғироқ орқали боғланиб “Сўровнома”да кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлигини аниқлаштириш;
-  Чиқиш қўнғироғи орқали Палата томонидан ташкиллаштирадиган турли тадбирлар, ўқув-семинар, тренинглар, кўргазма-ярмаркалар, бизнес-форумларга тадбиркорлик субъектларини таклиф қилиш;
-  Чиқиш қўнғироғи орқали республикада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг маълумотлар базасини янгилаб бориш;
2.  2019 йил 1 июндан бошлаб “Бош вазир виртуал қабулхонаси” лойиҳаси доирасида:
-  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси”нинг 71-211-00-00 шаҳар ҳамда 11-00 ишонч ва 8-800-211-00-00 рақамларига қўнғироқ орқали 24/7 режимида келиб тушадиган тадбиркорлик фаолиятига алоқадор мурожаат, шикоят, таклифларни қабул қилиш;
-  Тадбиркорлик фаолиятига алоқадор, ундан ташқари ижтимоий, шахсий ва бошқа турдаги турли мазмундаги саволлар бўйича маълумот, маслаҳатларни бериш;
3.  2020 йил 1 майдан бошлаб “Бизнес клиника” лойиҳаси доирасида:
-  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорликда 2020 йил май ойидан бошлаб ташкил этилган ушбу лойиҳа доирасида ҳафтанинг душанба-жума кунлари, соат 09:00 дан 18:00 га қадар бўлган вақт давомида 1094 қисқа рақамига келиб тушаётган коронавирус пандемиясидан зарар кўрган тадбиркорлик субъектларига Давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот ва бепул маслаҳатлар бериш каби ишларни амалга ошириб келмоқда.