Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг «Business Monitoring Group» Унитар корхонаси

5739

"Business Monitoring Group "Business Monitoring Group" унитар корхонаси тадбиркорлик ва бизнес асосларини ўргатиш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ихтисослашади. "Business Monitoring Group" таълим дастурларини режалаштиришда комплекс ёндашувни амалга оширади: керакли маълумотларни излаш ва тақдим этишдан, маслаҳат бериш ва таълимдан кейинги тўлиқ қўллаб-қувватлашгача.

"Business Monitoring Group" вакиллари - ходимларни тизимли равишда ўқитишга ва ташкилотларни барқарор ўсиш ва ривожланисиҳни таъминлайдиган мураккаб корпоратив ўқув дастурларини яратиш ва амалга ошириш бўйича мутахассислардир.

"Business Monitoring Group" компанияси томонидан ташкил этиладиган корпоратив тренинглар ва ходимларни ўқитиш дастурлари - бу ўқишга жалб қилинган иштирокчи ва менежерлар профессионал малакасининг сифат жиҳатидан янги даражасидир. Бу сизнинг мақсадларингизга эришиш ва бизнесни юритиш йўлидаги асосий қадамингиз. 

Ўқитиш жойлари:

  • Ўқиш Тошкент ва Ўзбекистонинг барча шаҳарларида ўтказилади. Корпоратив тренинглар мижознинг ҳудудида ёки ""Business Monitoring Group"да ўтказилиши мумкин.
  •  Биз Ўзбекистонинг ҳамма меҳмонхоналарида ва дам олиш масканларида машғулотларни ташкил этиш имкониятига эгамиз. Биз ҳар қандай даражадаги тадбирларини ва конференцияларини ўтказиш хизматларини тақдим этамиз. 

“Business Monitoring Group”

Директор: Габдулхакова Динара Фаритовна

g.dinara@chamber.uz

+99878 150 6006