Экспертиза ва тоза ишлаб чиқариш маркази

2199

Экспертиза ва тоза ишлаб чиқариш маркази УСТАВИ (.pdf 230 kb)

  •  
    Мақсади ва вазифалари

    - Марказ корхона (ташкилот) ва тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ва экологик холатини яхшилаш йўли орқали қулай шарт-шароит яратиш мақсадида тузилади.

    - Марказ қуйидаги мақсадларда тузилади:

    - «Тоза ишлаб чиқариш» концепциясини қўллаш бўйича корхона ва ташкилотларда ходим ва мутахассислар учун амалий тренинг ва маслахат хизматларини ўтказиш хамда Тоза ишлаш лойихаларини тайерлаш ва тадбик килишга кумаклашиш;

    - «Тоза ишлаб чиқариш» концепциясини қўллаш бўйича махаллий экспертларни тайёрлаш;

    - «Тоза ишлаб чиқариш» дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш;

    - «Тоза ишлаб чиқариш» концепциясини қўллаш бўйича ўқитувчилар ва олий ўқув юртлари талабаларини ўқитиш учун кулланма тайерлаш ва тадбик килиш;

    - корхона жараёнларини оптималлаштириш бўйича янги ёндашувларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бозорни тоза махсулотлар билан тўлдиришга кўмаклашиш;

    - корхона ва ташкилотларни ахборот билан таъминлаш (техникавий таклифлар);

    - маслахат бериш, тренинг йули билан замонавий, янги бошкарув тизимларини жорий этиш (халқаро стандартлар асосида, шу жумладан ИСО 9000, ИСО 14000 ва бошка стандартлар);

    - халқаро стандартлар, шу жумладан ИСО 9000, ИСО 14000 сериялар стандартлари бўйича сертификатлаштиришдан олдин аудитларини ўтказиш;

    - Саноат, озиқ-овқат ва хомашё товарлари экпертизасини утказиш:

    1. Товарларнинг миқдори ва сифатини тегишли стандартлар, шартномалар ва бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлилиги бўйича экпертизадан ўтказиш;
    2. Шартноманинг техникавий шартларини тузиш бўйича маслаҳат бериш;
    3. Юк ортишдан олдинги назорат;
    4. Ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида экспорт қилинадиган маҳсулотларни аниқлаш бўйича экпертиза ўтказиш;
    5. Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш меъёрларини аниқлаш ва товар маҳсулотга айлантириш учун товарларни идентификациялаштириш;
    6. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш;
    7. Олди-сотди шартномаси шартларини бажариш имкониятини аниқлаш мақсадида салоҳиятли етказиб берувчиларни тафтиш этиш;
    8. Товарлар тавсифларини ҳисобга олган ҳолда Ташқи иқтисодий фаолият Божхона рақами (ТН ВЭД) бўйича товар кодини аниқлаш;
    9. Тест ўтказиш учун наъмуналарни танлаш;
    10. Товарлар, хизматлар ва ақлий фаолият натижалари (бартер шартномалари)ни айирбошлашга мўлжалланган қиймат бўйича эквивалентлилигини аниқлаш;
    11. Фалокат даврида ёки/ва форс-мажор мажбуриятларига биноан мулк ва товарларга етказилган зарарлар ҳажмини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш;
    12. Йўқ қилишга мўлжалланган машиналар, ускуналар ва товарлар ҳолатини аниқлаш;
    13. Ҳаридорларга қайтарилган товарларни экспертизадан ўтказиш;
    14. Суд органлар аниқлашлари бўйича товар ва мулкларни экспертизадан ўтказиш;
    15. Кўргазма ва ярмаркада тақдим этиладиган товарлар наъмуналарининг истеъмол ҳолатини тестдан ўтказиш;
    16. Нархлар хакида ахборот тақдим этиш;
    17. Ўзбек товарлари экспортидан олинадиган валюта тушумларининг кечикиши ёки тўлиқ олинмаслилигининг асослилигини аниқлаш.
    18. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлашни экспертизадан ўтказиш ва “А”, “СТ-1”, умумий шакллари бўйича келиб чиқиш сертификатини олиш учун текширув далолатномаларини расмийлаштириш;
    19. ИСО 9001:2000; ИСО 14001:2004 стандартлари талабларига мувофиқ сифатни бошқариш ва экологик бошқарув тизимларини сертификатлаштириш;
    20.  Қуйидаги товарларни экспорт назорати ва божхона расмиятчиликлари учун идентификация экпертизасини ўтказиш:
    21. химикатлар, материаллар, ускуналар ва шу каби жисмларнинг таркибий ва бутловчи қисмлари, мажмуавий кўринишдаги ускуна ва тизимлар;
    22. чизмавий ва график шаклдаги ахборотни ўз ичига олувчи матн кўринишидаги техникавий, технологиявий хужжатлаштириш ва техникавий хисоботлар.
    23.  Экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилик хужжатларида кўрсатилган рухсатнома, лицензия ва сертификатлар олиш ва хужжатлар жамланмасини тайёрлаш;
    24.  Қуйидаги шакллар бўйича  хизматлар ва маҳсулотлар мувофиқлилигини тасдиқлаш:
    25. мувофиқлиликни мажбурий тасдиқлаш (мажбурий сертификатлаштириш, мувофиқлилик тўғрисидаги декларацияни рўйхатдан ўтказиш);
    26. мувофиқлиликни ихтиёрий тасдиқлаш (ихтиёрий сертификатлаштириш).
    27.  Такомиллаштирилган ёки/ва сотилган маҳсулотларни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқлилигини текшириш.

     

    Баҳолаш ишлари

    • Кўчмас мулк, машиналар, ускуна ва транспорт воситалари, номоддий активлар ва ақлий мулк, шунингдек, корхона қийматини баҳолашнинг барча турлари.
    • Маҳсулот таркибининг табиийлиги ва аслийлигини ўрнатиш мақсадида замонавий ва такрорланмас идентификация ва назорат услубларидан фойдаланиш асосида маҳсулотни лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;

     

    - корхона ва ташкилотларда бизнес-режаларни тайёрлаш, баҳолаш, экспертизадан ўтказиш, танлаш ва амалга ошириш;

    - бизнес-режаларни амалга ошириш мақсадида махаллий ва чет эл инвестицияларни, кредитларни жалб этиш;

    -  янги технологияларни жорий этиш масаласини хал этиш учун чет эл ва махаллий амалиётни ўрганиш;

    - махаллий ва чет эл семинарларини, конференцияларини ва кўргазмаларини ташкил этиш ва иштирок этиш;

    - лойиха хужжатлари ва корхона ва ташкилотлар фаолиятини мустақил экологик экспертизасини ўтказиш;

    - махаллий ва чет эл инвестицияларни жалб этишда, асосий йўналишларни амалга ошириш учун кредитларни жалб этишда кўмаклашиш;

    - қисқа ва узоқ муддатли курслар доирасида тренинг фаолиятини амалга ошириш;

    - Киото протоколининг Тоза Ишлаш Механизмига оид лойихалар тайерлаш, маслахат бериш ва тренинглар утказиш;

    - Республика Савдо-саноат палатасинг Сифат бошкарув тизимини ташкил этиш, тадбик килиш ва такомиллаштириш.

    - Республика Савдо-саноат палатасинг электрон хужжат бошкарув тизимини такомиллаштириш.

    - шу каби ташкилотларнинг халқаро амалиёт фаолиятини хисобга олган холда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Марказ бошқа вазифаларни бажаради;

    - Марказ бошқа юридик шахслар, шу жумладан халқаро ва жамоат ташкилотлар фаолиятида иштирок этиши ва хамкорлик қилиши мумкин.