«Palata Eksport» УК

3456

«Palata Eksport» унитар корхонаси УСТАВИ (.pdf 7,67 mb)

  •  
    Мақсади ва вазифалари

    Корхона фаолиятининг мақсади, Муассис манфаатларини кўзлаб фойда олишдан, ҳамда олинган фойда асосида Корхона меҳнат жамоасининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Корхонанинг иши ва хизматларига, юқори сифатли, мустақил экспертизага бўлган талабларни, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида қондиришдан иборат.

    Корхона фаолияти предмети:

    Корхона, ўзининг фаолияти мақсадлари ва предметидан келиб чиқиб ўз номидан ёки бошқа шахслар топширигига кўра, уларнинг номидан қуйидаги фаолиятни амалга ошириши мумкин:

    • Товарларни сони ва сифати аниқлаш бўйича экспертиза хизматларини кўрсатиш;
    • Товарлар, шу жумладан хом ашё, асбоб ускуналарни Ташқи иқтисодий фаолият кодлари бўйича таснифлаш ва бу юзасидан эксперт хулосаларини бериш;
    • экспорт ва импорт қилинаётган товарлар, шу жумладан хом ашё, асбоб ускуналарни келиб чиқишини текшириш юзасидан экспертиза ўтказиш, уларни келиб чиқиши ҳақидаги сертификатларни, товарлар, шу жумладан хом ашё, асбоб ускуналарни кузатув ва ташқи савдо билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
    • Европа ҳамжамияти мамлакатларига экспорт қилинадиган тўқимачилик маҳсулотларига экспорт лицензияларини бериш;
    • Чет эл ваколатли органлари томонидан берилган товарни келиб чиқиш сертификатларини ҳорижий ҳамкорларни мурожаатига кўра тасдиқлаш хизматларини кўрсатиш;
    • Мулкларни ва номулкий хуқуқларни нарҳлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
    • Экспорт ва импорт қилинаётган товарлар, шу жумладан хом ашё, асбоб ускуналарни сифатини ва миқдорини текшириш юзасидан товар экспертизасини ўтказиш бўйича хизматлар ва ишларни амалга ошириш;
    • Экспорт-импорт операцияларини (контракт, шартномалар) амалга ошириш жараёни бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
    • Товар ва хизматларни реклама қилиш хизматларини кўрсатиш;
    • Ҳужжатларни таржима қилиш ва таржималарни тасдиқлаш;
    • Экспорт ва импорт қилинаётган юкларни декларациясини тўлдириш бўйича хизматларни амалга ошириш.
    • Товарлар ва маҳсулотларни штрих-кодлаш бўйича ишларни олиб бориш;
    • Консалтинг хизматларини кўрсатиш;
    • Лизинг, форфейтинг, маркетинг, факторинг, инжиниринг ва бошқа операцияларни амалга ошириш;
    • Молия маблағларини жалб қилиш ҳамда бериш мақсадида қарз операцияларини амалга ошириш;
    • Муассис билан келишилган холда кўчмас мулк ва бошқа асосий воситаларни кўриш, таъмирлаш, эксплуатация қилиш, сотиб олиш ва сотиш, ижарага бериш ҳамда улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш;
    • Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ташки иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
    • Озиқ-овқат, халқ истеъмол ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
    • чакана ва улгуржи савдони амалга ошириш ҳамда умумий овқатланиш тармоқларини ташкил қилиш;
    • Малакали мутахассисларни ўкитиш ва қайта ўқитиш ва профессионал уқишни ташкил қилиш;
    • Семинар, симпозиумлар, конгресслар мажлисларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш;
    • Муассис билан келишилган ҳолда ҳомийлик ва ҳайрия фаолиятини олиб бориш;
    • Хордиқ чиқариш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
    • Молия операцияларини Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга ошириш.

     

    Корхона, Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган, устав билан кўзда тутилмаган бошқа ҳар қандай фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.

    Уставда кўрсатилган фаолият мақсадлари ва предметларини амалга ошириш учун, маҳсус руҳсатнома талаб қилинган холларда, қонунда белгиланган тартибда, мазкур руҳсатномани олганидан сўнг, Корхона бу фаолиятни амалга оширади.