Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг мажбуриятлари

2635

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг мажбуриятлари

  • Палата фаолиятига раҳбарлик қилади;
  • Палата қурултойи ва Марказий Кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади;
  • Палата Марказий Кенгаши йиғилишларига раҳбарлик қилади;
  • Палата ижро этувчи қўмитаси таркибини шакллантиради;
  • Палатанинг ижро этувчи қўмитасига бевосита раҳбарлик қилади;
  • Палата қурултойи ҳамда Марказий кенгашга Палата фаолиятига оид масалаларни кўриш учун киритади;
  • Палата ҳудудий бошқармалари, туман, шаҳар филиалларининг Низоми, Палатанинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарининг Низомини тасдиқлайди, ўзгартиради ва қўшимча киритади;
  • Палатанинг ташкилий тузилмасини белгилайди:
  • Палата ходимларининг сони, меҳнатига хақ тўлаш тартиби ва штатларни белгилайди;
  • Палатанинг ҳудудий бошқармалари ва туман, шаҳар филиаллари, шунингдек хорижий давлатлардаги Палата ваколатхоналари томонидан қабул қилинган амалдаги қонунларга ва Палата Уставига зид келадиган қарор ва буйруқларини бекор қилади;
  • ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор кишиларнинг вазифа доирасини белгилайди;
  • ишонч қоғозисиз Палата номидан иш кўради ва унинг номидан юридик шахслар, фуқаролар ва халқаро ташкилотлар билан шартнома ва бошқа битимлар тузади;
  • Палатанинг ҳудудий бошқармалари, туман, шаҳар филиаллари, Палата ҳудудий бошқармаларининг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг молиявий - хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш этишни белгилайди;
  • Палата тизимининг ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишларни имзолайди;
  • Палата қошида ташкил этилаётган ташкилотлар ва Палата таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомларни, ички меҳнат тартиби қоидалари ва Палата фаолиятининг бошқа муҳим ҳужжатларини имзолайди;
  • белгиланган тартибда Палатанинг ҳудудий бошқармалари ва туман, шаҳар филиаллари, хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари раҳбарларини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд қонунларига ва Ўз ССП Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.