Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўзининг Матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий талабларга мос PR стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида танлов эълон қилади.

201

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўзининг Матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий талабларга мос PR стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида танлов эълон қилади. 

Кўрсатиладиган хизматлар бўйича танлов иштирокчиларига қуйидаги талаблар қўйилади;

1.

4Р маркетинг концепциясини ишлаб чиқиш;

2.

Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати структураси ишлаб чиқиш (таркиб, функционал мажбуриятлар);

3.

 Савдо-саноат палатаси логотипи ва веб-сайтини янгилаш бўйича тавсиялар бериш, маркетинг имиджини (брендбук) ишлаб чиқиш;

4.

PR режасини тайёрлаш;

5.

Савдо-саноат палатасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларининг контент-режасини яратишга кўмаклашиш;

6.

Янги маркетинг имиджи тақдимоти учун эълонларни, прес-релизлар тайёрлаш, ОАВ ҳамда блогерларни тадбирда иштирок этиш учун жалб қилиш.

 

Таклифларни тақдим этиш муддати - 2020 йилнинг 10 июнига қадар.

Танлов ғолиби этиб умумлашган ҳолда энг мақбул шартларни таклиф этган иштирокчи тан олинади.

Танлов иштирок этиш бўйича мурожаат учун:
+99897 433 83 34
+99891 133 52 30

e-mail:m.rasulov@chamber.uzr.gabidulin@chamber.uz