Халқаро ҳамкорлик

8108

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2005 й. № ПФ-3617 «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони

 

  •  
    Халқаро ташкилотларда Палата аъзолиги

    Фаолият йиллари давомида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қатор нуфузли ва машҳур халқаро ташкилотларнинг аъзосига айланди.

    Халқаро Савдо Палатаси

    2005 йил 16 август куни ЎзР ССП Халқаро Савдо Палатасига аъзо бўлган. ХСП аъзолари орасида жаҳоннинг 140 дан ортиқ давлатининг минглаб компаниялари ва ассоциациялари мавжуд.

    www.iccwbo.org

    Ислом Савдо-саноат палатаси

    ЎзР ССП «Ислом Конференцияси» Ташкилотининг афиляцияланган органи ҳисобланадиган Ислом Савдо-саноат палатасининг аъзоси саналадию мазкур ташкилот 59 та аъзо-давлатнинг хусусий секторини тақдим этади. ИССП мақсади иштирокчи-давлатларда савдо, тижорат, суғурта, қайта суғурталаш, логистика, банкинг, инвестициявий имкониятлар ва қўшма корхоналарни илгари суришдан иборат.

    www.iccionline.net

    Осиё-Тинч океани минтақаси Савдо-саноат палаталари Конфедерацияси

    2005 йил 27 октябрда ЎзР ССП Осиё-Тинч океани минтақаси Савдо-саноат палаталари Конфедерацияси аъзосига айланган. Ҳозирда Конфедерация 26 та давлат, хусусан, Австралия ва Янги Зеландия, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Корея, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Филиппин Савдо-саноат палаталарини бирлаштиради.

    www.cacci.org.tw

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ишбилармонлик Кенгаши

    Ўзбекистон Республикасидан ШҲТ Ишбилармонлик Кенгаши (ИК) Миллий қисмининг раиси ЎзР ССП Раиси ҳисобланади.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ишбилармонлик Кенгаши 2006 йил 14 июнь куни Шанхайда ташкил этилган. ИК таъсис сессиясида Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси миллий қисмларининг вакиллари иштирок этган. Кенгаш ШҲТ аъзо-давлатлари раҳбарлари Кенгашининг қарорига мувофиқ ташкил этилган. У Ташкилот доирасида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида олти давлат бизнес-жамиятининг энг нуфузли вакилларини бирлаштириб турувчи нодавлат тузилма ҳисобланади.

    www.bc-sco.org

    ЎзР ССП ва халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар

    Бугунги кунда 125 дан зиёд хорижий ташкилотлар (жумладан, Корея Кичик ва ўрта бизнес корпорацияси, Милан Савдо, саноат, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси, Сингапур ишлаб чиқарувчилари федерацияси, Швейцария бирлашган савдо палаталари, Сан Пауло штати Саноат федерацияси, Умумҳинд саноат ассоциацияси, Тўқимачилик саноати учун Италия ускуна ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси, Берлин ССП, Мюнхен ССП, Венгрия ССП, Шанхай ССП, Ўмон ССП ва бошқалар) билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган бўлиб, бу тадбиркорларга алоқаларни йўлга қўйиш ва фаолиятини амалга оширишда самарали ёрдам кўрсатиш имкониятини яратади.

    Хорижий давлатларнинг палаталари билан ўрнатилган алоқалар шериклар топиш, қонунчилик, иқтисодий ва инвестиция имкониятлари бўйича ахборот алмашиш, ҳамкор-давлатларнинг ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида семинарлар, учрашувлар ва конференциялар ташкиллаштириш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг икки томонлама ташрифларини қўшма ташкил этиш орқали ўзбек ва хорижий тадбиркорлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

  •  
    Хориждаги ЎзР ССП фахрий маслаҳатчилари

    Малайзиядаги ЎзР ССП фахрий маслаҳатчиси​
    Компания – ҳамкор: Уюшган Хитой Савдо-саноат палаталари
    Ваколатхона манзили: Office Tower 7A, 7th Floor Plaza Berjaya — 12, Jalan Imbi
    Телефон-Факс: (603) 21452503; (603) 21452562
    Ваколатхона раҳбарининг Исми Шарифи: жаноб Tan Sri Dato Soong Siew Hoong
    e-mail: acccim@acccim.org.my; www.acccim.org.my

    Корея Республикасидаги ЎзР ССП фахрий маслаҳатчиси​
    Компания – ҳамкор: Member of the National Assembly The Republic of Korea
    Ваколатхона манзили: 306 Members Office Bldg. The National Assembly 1 Yoido-dong, Youngdeungpo-gu, Seoul, Korea
    Телефон-Факс: (822) 784 0693; (822) 788 2481 Fax: (822) 788 3306
    Ваколатхона раҳбарининг Исми Шарифи: жаноб Young-Gu Kim
    e-mail:alllime@hanmail.net

    Испаниядаги ЎзР ССП фахрий маслаҳатчиси​
    Компания – ҳамкор: Vueling Airlines SA авиакомпанияси раиси
    Ваколатхона манзили: Vueling Airlines SA Parque de Negocios Mas Blau II Pl. Del Pla del’Estany 5 08820 El Part de Llobregat Barcelona
    Телефон-Факс: Tel +34 93 378 78 78 Fax +34 93 378 7879
    Ваколатхона раҳбарининг Исми Шарифи: жаноб Жозеп Пике
    e-mail: www. vueling.com

    Канададаги ЎзР ССП фахрий маслаҳатчиси
    Компания – ҳамкор:
    Ваколатхона манзили: President of Prenix Associates International Limited
    Телефон-Факс:
    Ваколатхона раҳбарининг Исми Шарифи: Meikelejohn Peter William
    e-mail: giedrius@prenixinternational.com

  •  
    Хориждаги Ваколатхоналар ва Савдо-инвестиция уйлари

    1. Россия Федерацияси, Пенза ш.
    Манзил: ТД: Пенза вилояти
    Пенза ш., Беляев кўч., 2 уй, 440028
    Директор ТД: Николай Абрамочкин
    Mail: torg.dom.UZ@mail.com
    Тел: (+7-902) 203-58-71
    (+7-963)-109-26-74

    2. Швейцария
    Манзил: Швейцария, Цюрих
    Бахнхофплатз 28001,
    Вакил: Гулнора Салимова
    Mail: gulnara.salimova@gmail.com
    Тел: (+41 78) 950-51-47

    3. Италия-Ўзбекистон палатаси
    Манзил: Milan, st.Veya Montorosa 93/20 149
    Вакил: Иперти Луиджио
    Mail: ciuz@yahoo.eat
    Тел: (+39024) 391-27-73
    Fax (+ 39024) 384-76-04

    4. Буюк Британия
    Манзил: 75B Харебрейкс Ватфорд WD24 6NE
    Вакил: Рахматилла Асатуллаев
    Mail: r.asatullaev@hotmail.com
    Тел: (+44797) 979-07-00

    5. Қувайт
    Манзил: Кувейт, Эл-Кувейт, Ригае,
    14 блок, Арбид 22, кв. 27
    Вакил: Гайрат Зуннунов
    Mail: gzununov60@mail.ru
    Тел: (+9656) 666-14-07

    6. Испания
    Манзил: Хорхе Хуан, 47
    28001 Мадрид, Испания
    Вакил: Гектор Родригес
    Mail: hrodriguez@sercobe.es
    Тел: (+34 91) 576-76-36

    7. Португалия
    Манзил: Руа Авелино Баррос 283
    4490-479 Португалия
    Вакил: Тиаго Патрисио
    Mail: tiago.patricio@ndg.com.pt
    Тел: (+351 96) 926-04-49

    8. Чехия Республикаси
    Манзил: Ўзбекистон Республикаси,
    Тошкент ш., М-1, 47, 39
    Вакил: Абдуллаев Тимур
    Mail: tabdullaev@tba.uz
    Тел: (+998 71) 200-00-16

    9.Швейцария, Женева
    Манзил: Серкле Дипломатик, 316
    Женева, 17
    Вакил: Роберт Блум
    Mail: r.blum@cdge.org
    Тел: (+41079) 206-30-00

    10. Жанубий Корея
    Манзил: 707 Рит Центр, Технопарк,
    1271-11 Са-Донг, Сангрок-гу, Ансан-си,
    Южная Корея
    Вакил: Джанг Чанг Суб
    Mail: csjang@tricos.co.kr
    Тел: (+8231) 500-40-09

    11. Люксембург
    Манзил: 3a boulevard du prince
    Henri L-1724 Luxembourg
    Вакил: Николас Ван Бик
    Mail: nvanbeek@vayton.com
    Тел: (+35262) 149-08-10
    (+352 2) 644-17-93

    12. Россия Федерацияси, Уфа
    Манзил: Башкортостон Республикаси,
    Уфа, Карл Маркс кўч., 3.
    Вакил: Асфандияров Марсель
    Mail: office@tpprb.ru
    Тел: (+7347) 276-20-52